Америкалик опа-сингил теннисчилар — Серена ва Винус Уильямснинг отаси ва биринчи мураббийи инсультни бошдан кечирди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
74 ёшли Ричард Уильямснинг учинчи турмуш ўртоғи, 37 ёшли Лакиша Уильямснинг айтишича, у ўтган ҳафта шифохонадан чиқди.
«Унинг аҳволи яхши. У юряпти, аммо 100 фоиз тиклангани йўқ. Ричард нутқни қайта тиклаш, жисмоний ва руҳий терапиядан ўтиши керак, бироқ у буни истамади. Турмуш ўртоғим шифохонага қайтишни хоҳламаяпти», – деди Лакиша Уильямс.
Дунёнинг биринчи ракеткаси Серена Уильямс «Уимблдон» турнири давомида оиласи ҳақидаги хабарларни яширган эди. Серена 22-маротаба «Катта дубулға» турнирида ғолиб бўлгач, жамоатчилик унинг отаси инсультни бошидан ўтказгани ҳақида хабар топди.
Изоҳ (0)