ОИВ вирусига йўлиқиш ҳолатларининг ортиб бориш суръатларига кўра Россия дунёнинг кўпчилик давлатларидан устун туради. Бу ҳақда, БМТнинг ОИВ бўйича бирлашган дастури (UNAIDS) ҳисоботида келтирилган маълумотларга асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
2015 йилда Россияда ОИТСга йўлиқиш билан боғлиқ янги ҳолатлар у билан яшаётган инсонларнинг умумий сонига нисбатан 11 фоизни ташкил қилди. Африканинг кўпчилик давлатларида бу кўрсаткич 8 фоиздан ошмайди, Жанубий Американинг энг йирик давлатларида эса 2015 йилда 5 фоизни ташкил этди.
Изоҳ (0)