«Жабҳат ан-Нусра» гуруҳи ва бошқа экстремистик гуруҳлар террорчилари яна Алеппо шаҳрини (Дамашқдан 360 километр масофада) ракета ва миномётдан ўққа тутди. Бу ҳақда 14 июль, пайшанба куни SANA ахборот агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Агентликнинг маълум қилишича, Аш-Шахба туманида икки киши ҳалок бўлган ва етти киши яраланган. Сайф-ад-Давля ва Аз-Заҳро кварталларида ҳам жабрланганлар бор эканлиги ҳақида маълумот берилди. Бир нечта снаряд шаҳар марказидаги Миллий музейнинг биносига келиб тушган.
«Музейнинг томи ва учта девори, бинонинг кириш қисми ва хизмат хоналарига зарар етган. Экспонатларнинг асосий қисми жойлашган ички залларга зарар етмаган. Ходимлардан ҳеч кимга зарар етмаган», — деди Қадимий ёдгорликлар ва музейлар департаментининг маҳаллий филиали раҳбари Ҳолид Масрий.
Изоҳ (0)