АҚШ Республикачилар партияси миллий съезди 18 июль, душанба куни Огайо штатининг Кливленд шаҳрида очилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Форум делегатлари миллиардер Дональд Трампни мамлакат президентлигига номзод деб эълон қилиб, унинг ноябрда ўтадиган умумхалқ сайловида иштирок этишини тасдиқлаши лозим.
Шунингдек, съезд партиянинг сиёсий дастурини қабул қилади.
Изоҳ (0)