Россия мудофаа вазирлиги охирги икки кун ичида Ту-22М3 олис масофали бомбардимончилари томонидан Суриядаги ИШИД марралари бўйлаб иккинчи марта авиазарбалар амалга оширилганини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Самолётларнинг нишонлари, олдингидай, Пальмирадан шарқроқда, шунингдек, ас-Сухна ва Арак шаҳарларида жойлашган эди.
Ҳужум натижасида ИШИД жангариларига тегишли бошқарув пункти, дала лагери, иккита нефтни қайта ишлаш пункти, катта миқдорда жонли куч ва техника бирликлари йўқ қилингани айтилмоқда.
Ҳар бир Ту-22М3 12 тонна ҳарбий оғирлик кўтаришга қодир; бомбардимончининг жанговар радиуси — 2400 километр.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)