Панамада А (H1N1) гриппининг авж олиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. Бу ҳақда, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Вазирликнинг маълум қилишича, турли асоратлар билан 2,47 мингга яқин киши шифохонага жойлаштирилган, улардан 297 нафари ҳамон шифокорлар назорати остида қолмоқда.
Шунга қарамасдан, мамлакатда охирги икки ҳафта давомида грипп ва ўткир респиратор хасталикларга чалиниш камайган.
Бир неча ҳафта аввал касалланиш ҳолатларининг кескин ўсиши муносабати билан эълон қилинган тревога режими ҳозирги пайтга келиб бекор қилинган. 22 апрелдан ҳозирга қадар тўрт миллион аҳолига эга мамлакатнинг 1,73 миллион фуқароси эмланган. Ижобий ўсишга қарамай, ҳукумат аҳолини зарур эҳтиёткорлик чораларига жиддий риоя қилишга чақирди ва гриппга қарши текин эмлаш давом эттирилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Панамада авж олган грипп эпидемияси оқибатида қурбон бўлганлар сони 31 кишига етганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)