Миллий матбуот марказида «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида бирлашма Бош директори ўринбосари Муроджон Мажидов жорий йилнинг август ойида 40 нафар хонанда учун маънавият дарслари ташкил этилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Qalampir.uz» хабар бермоқда.
«Бундан олдинги дарсларга ақл-ҳуши жойида санъаткорларни жалб қилганимиз яхши бўлди. Боиси кейинги дарсларни ташкил этиш борасида улардан анча фикрлар олдик. Маънавият соатларини тўхтатиб қўйган эдик. Бугун бунга эҳтиёж ортиб бораётганини ҳис қилган ҳолда яна маънавият дарсларини давом эттирмоқчимиз. Чунки бугунги айрим хонандалар китоб, газета ўқимайди, ТВ кўрмайди. Дунёда кечаётган воқеалардан хабардор эмас. Бундай ижрочиларни эса ўқитиш керак», — деди Мажидов.
«Ўзбекнаво» бундан аввалги малака ошириш курсларида Фаррух Аҳмедов, Умар Шамсиев, Тоҳир Усмонов, Ботир Яминов, Ягона, Амира Алибекова, Руҳшона каби эстрада намояндаларини «қайта тарбиялаган» эди, эслатиб ўтади «Qalampir.uz» .
Изоҳ (0)