Францияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Европа чемпионати УЕФА ғазнасига 1,93 миллиард евро олиб келди. Бу ҳақда ташкилотнинг алоқалар бўлими бошлиғи Педро Пинту маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Қайд этилишича, Евро–2016 турнирининг даромади Польша ва Украинада бўлиб ўтган Евро–2012 мусобақасидан 34 фоизга кўпроқ бўлди.
УЕФА Евро–2016 турнирини ўтказиш учун 650 миллион евро сарфлади. Ушбу мусобақада иштирок этган терма жамоалар учун жами 301 миллион евро мукофот пули ажратилган. Европа чемпионатига ўз футболчиларини юборган клублар учун 150 миллион евро тарқатилади. Соф фойда эса 830 миллион еврони ташкил қилди.
Қайд этиш керакки, УЕФА Европанинг 55 та футбол федерациясига лойиҳаларни амалга ошириш учун 600 миллион евро ажратишни режалаштирган.
Изоҳ (0)