Мадриднинг «Реал» клуби 17 июль куни АҚШга жўнаб кетади. Асосий таркиб футболчилари орасида бош мураббий Зинедин Зиданнинг тўнғич фарзанди Энцо Зидан ҳам бўлади.
Marca нашри хабарига кўра, «Реал» АҚШда «ПСЖ», «Челси», «Бавария» каби клубларга қарши ўйинларда иштирок этади. Кичик Зидан катта эҳтимол билан мазкур беллашувларда «Реал» шарафини ҳимоя қилади.
21 ёшни қарши олган Энцо ўтган мавсумда «қироллик клуби»нинг ўринбосарлари сифатида фаолият олиб борадиган «Кастили»нинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланган.
1995 йилда таваллуд топган Энцодан кейин Зинединнинг яна уч нафар ўғли бор. 2015 йил бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида дарвозабон Лука Зидан Франция постини қўриқлаганди. 14 ёшли Тео ва 9 ёшли Элиас ҳам Зидан изидан бориб, футбол билан шуғулланади.
Изоҳ (0)