Хитойда тинмаётган ёғингарчилик оқибатида юзага келган тошқинлар қурбонлари сони охирги беш кун ичида 128 кишига етди. Бундан ташқари, мамлакатнинг 11 минтақасида 42 киши бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
ХХР фуқаролик маъмурияти вазирлиги маълумотларига кўра, 30 июндан буён давом этаётган кучли ёғингарчилик 41 минг хонадоннинг вайрон бўлишига олиб келган. Бутун мамлакат бўйлаб 1,34 миллион киши эвакуация қилинган. Айниқса Сичуань, Гуйчжоу, Хубэй, Цзянсу провинциялари ҳамда Чунцин шаҳрида вазият оғир бўлиб қолмоқда.
Табиий офат қамраб олган ҳудудларда истиқомат қилувчи 600 минг киши янги бошпанага муҳтож, 23,33 миллион фуқаро таҳлика аримаган ҳудудларда яшашда давом этмоқда.
Изоҳ (0)