Европа Иттифоқи Испаниянинг «Реал» ва «Барселона» клубларини давлатдан олинган ва ноқонуний деб топилган кўп миллионлик ёрдамини қайтаришга мажбурлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Аввалроқ The Financial Times нашри «Реал»нинг ноқунуний равишда ер савдо-сотиғини амалга оширгани учун Мадрид ғазнасига 18,2 миллион евро қайтариши кераклигини ҳақида маълум қилинганди.
«Реал» ва «Барселона»дан ташқари «Осасуна», «Атлетик», «Валенсия», «Эльче» ва «Эркулес» жамоалари давлатдан ноқонуний ёрдам олган.
Испания клубларининг давлат томонидан ноқонуний ёрдам олиш юзасидан интизомий ишлар 2013 йили очилганди.
Изоҳ (0)