Rio Tinto Британия–Австралия концерни кўмир конидаги улушини бир Австралия долларига (0,75 АҚШ доллари) сотади. Компания бу борада Terracom фирмаси билан музокаралар ўтказилганини тасдиқлади. Бу ҳақда, Financial Times нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Гап Австралиянинг Квинсленд штатида жойлашган Блэр-Атолл кони ҳақида кетмоқда. У Rio Tinto’нинг иккита япон компанияси билан тузган қўшма корхонасидир.
Terracom вакилининг билдиришича, компания Блэр-Атолл эгаларидан рекультивация ишлари учун 80 миллион Австралия доллари (59,8 миллион АҚШ доллари) олади. Компания йилнинг тўртинчи чорагида кўмир қазиб олишни йилига 2 миллион тонна даражасида қайта тиклашни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)