Австралия ҳукумати 206 миллион АҚШ долларига тенг 275 килограммга яқин метамфетаминнинг топилиши муносабати билан саккиз нафар гумонланувчига айблов эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Австралия иммиграция ва чегараларни қўриқлаш вазирлиги ходимлари юк ташиш учун мўлжалланган контейнерларнинг ясама поли остидан гиёҳвандлик воситаларини топди. Frans Press агентлигининг маълум қилишича, етти нафар Австралия фуқароси ва бир нафар малайзиялик қўлга олинган.
«Уч киши гиёҳвандлик моддаларини тижорат бўйича олиб кириш қонунчилигини бузиш, қолган беш киши катта миқдордаги метамфетаминга эгалик қилиш ва сотиш мақсадида ноқонуний олиб киришга уринишда айбланмоқда», — дейилади вазирлик баёнотида. Уларга нисбатан умрбод қамоқ жазоси қўлланилиши мумкинлиги маълум қилинди.
Австралия полицияси операцияда уларга Хитой ҳукумати кўмак берганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)