Android операцион тизимида ишлайдиган ускуналар ҳимояси заифлигининг асосий сабаби кўпчилик смартфон ишлаб чиқарувчиларининг хакерлар томонидан аниқланиб, фойдаланиб келинаётган нуқсонларни тезкор равишда тузатиш хоҳиши йўқлигидир. Мутахассисларнинг бу хулосаси Android Authority порталида келтирилди.
Компьютер хавфсизлиги соҳаси мутахассиси Гэл Бениамини Google платформасидаги бошқа ускуналардан хавфсизлик даражаси юқорилиги билан ажралиб турадиган иккита русумни тилга олди. Унинг фикрича, маълумотлари хавфсизликда бўлишини истаган фойдаланувчилар Google Nexus ва Samsung қатори ускуналарини харид қилиши лозим.
Google смартфонлари дастурий таъминот янгиликларини компаниядан биринчи бўлиб олади, шу боис ҳар қандай нуқсон биринчи навбатда уларнинг тизимида тузатилади.
Samsung компанияси эса аппаратлари дастурий таъминотини янгилашда Google’дан ортда қолмайди, негаки улкан ресурсларга ва экспертизага эга.
Январда ўтказилган синовлар энг кўп нуқсонлар айнан Nexus смартфонларида ва Samsung’нинг охирги моделларида тузатилганини кўрсатди.
Изоҳ (0)