Ливияда июнь ойи давомидаги терактлар ва ҳарбий ҳаракатлар оқибатида 18 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, 31 киши яраланди. Бу ҳақда 1 июль, жума куни БМТнинг Ливияни қўллаб-қувватлаш миссияси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«БМТнинг Ливияни қўллаб-қувватлаш бўйича Миссияси 1 июндан 30 июнга қадар фуқаролар орасида 18 та ўлим ва 31 та жароҳат олиш ҳолатини қайд этди», — дейилади хабарда. Қурбонлардан тўрт нафари болалар бўлган.
Миссия одамларнинг ҳалок бўлиши асосий сабаблари сифатида портловчи моддалар жойланган автомобиллар қўлланилган терактлар, авиазарбалар ва миномётдан ўққа тутишни келтириб ўтди.
Шу тариқа, қурбонлар сони ўтган ойдаги билан таққослаганда камайганлиги маълум қилинмоқда. Май ойида Ливиядаги терактлар ва ҳарбий ҳаракатлар оқибатида 24 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлган, 46 киши жароҳат олган эди.
Изоҳ (0)