Россиянинг Ингушетия республикасида истиқомат қилувчи мактаб ўқувчиси Ислам Гатиев президент Владимир Путинга мактуб йўллаб, конвертга ўзи тўплаган 3 минг рубль маблағни ҳам солиб юборган эди. Мактуб давлат раҳбарининг эътиборисиз қолмади, деб хабар бермоқда «MK.ru».
Республика матбуот хизматининг билдиришича, давлат раҳбарининг аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотини кўрганидан сўнг ўқувчи бу мактубни ёзишга қарор қилган.
«Ислам мамлакатдаги инқирозли ҳолатларни бартараф этишда ёрдам бермоқчи бўлган», — дейилади хабарномада.
Путин болага жавоб мактуби йўллади. Унга дастхати қўйилган фотосуратини илова қилди, шунингдек, боланинг пулларини қайтарди. Ўз навбатида, республика ҳукумати Исламга планшет ва велосипед совға қилди.
Изоҳ (0)