Бразилиянинг Бойтува шаҳри осмонида Олимпия эмблемаси шаклини намойиш этишда қатнашган икки парашютчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Густаво Гарсес ва Гильерме Падилья шакл яратишга уринган 28 парашютчи сафида эди. Ҳаводаги ҳаракатлар бажарилгач, акробатларнинг парашютлари очилмай қолди ва улар ерга қулади. Гарсес воқеа жойида оламдан ўтди, Падилья эса шифохонага етказилганидан бир неча дақиқа ўтиб вафот этди.
Полиция уларнинг ҳалокати юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборди. Айни пайтда спортчилар ишлатган ускуналар текширувдан ўтказилмоқда.
Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ташкилий қўмитаси Бойтувада уюштирилган аэрошоу ўйинларга расмий тайёргарликнинг таркибий қисми эмаслигини билдирди.
Изоҳ (0)