Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари Илҳом Алиев ва Серж Саргсян Парижда учрашув ўтказади. Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Элмар Мамедьяров баёнот берди, деб ёзмоқда «Интерфакс».
«Озарбайжон ва Арманистон президентларининг кейинги учрашуви Францияда бўлиб ўтади. Франция томони президентларнинг бу учрашувини ўтказишни таклиф қилди. Биз қарши эмасмиз», — деди вазир 30 июнь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Президентлар ўртасидаги учрашув қачон бўлиб ўтиши маълум қилинмади.
Икки томоннинг охирги учрашуви 20 июнь куни Москвада бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)