29 июнь, чоршанба куни Тошкент вақти билан 02:38 да Ўзбекистон пойтахтидан 450 километр жануби-шарқда, Тожикистон ва Хитой зоналарида магнитудаси 5,4 га тенг зилзила юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Зилзиладан сўнг Тошкентда 2 балли ерости силкинишлари сезилган.
Эслатиб ўтамиз, 26 июнь куни Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегара зонасида магнитудаси 6,3 га тенг зилзила юз бериши оқибатида Тошкент ва Андижонда 3 балли ерости силкинишлари сезилган эди.
27 июнь куни эса Қирғизистон ҳудудида магнитудаси 4,8 га тенг зилзила юз берганди. Ўша зилзиладан сўнг Тошкент ва Наманганда 2 балли ерости силкинишлари сезилганди.
Изоҳ (0)