Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

КХДР етакчиси Ким Чен Ин олимларни «мудофаа саноати соҳасидаги илмий тадқиқотларда янги муваффақиятларга эришиш»га даъват этди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

У бу ҳақда 23 июнь куни учирилган «ер—ер» синфидаги «Хвасон-10» стратегик баллистик ракетаси яратувчилари билан фотосессия олдидан айтиб ўтди.

Ким Чен Ин «ушбу ҳодиса мамлакат армияси ва халқида якуний ғалабага ишонч уйғотиб, душман кучларига эса қўрқув уруғини сочган»ини таъкидлади.

23 июнь куни КХДР «ер—ер» синфидаги ўрта ва узоқ масофаларга парвоз қилувчи «Хвасон-10» стратегик баллистик ракетасини учиргани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинроқ КХДР БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан мамлакатда баллистик ракеталар учирилиши қораланган баёнотни тўлиқ рад этган ҳамда АҚШни Вашингтон томонидан бўлаётган душманларча сиёсат шароитида ўз ядро салоҳиятини мустаҳкамлашда давом этиши ҳақида хабардор қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар