«Sports.ru» блогери Arkhem Knight бир йил давомида трансфер нархи арзонлашган 11 футболчи ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» ҳужумчиси Жексон Мартинеснинг трансфер нархи бир йилда кескин равишда пасайган. Бир йил аввал унинг нархи трансфер бозорида 26,25 миллион фунтни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда 29 ёшли футболчининг нархи 10,50 миллион фунтга тенг. Мартинеснинг нархи аввалгига нисбатан 60 фоизга арзонлашган.
Қайд этиш керакки, Хитой клуби колумбиялик футболчини 42 миллион евро (тахминан 35 миллион фунт)га, яъни, трансфер бозоридаги нархидан қимматроққа сотиб олганди.
Трансфер нархи арзонлашган футболчилар орасида Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Криштиану Роналду ҳам бор. 31 ёшли форварднинг нархи бир йил аввалгига нисбатан 7,5 миллион фунтга пасайган. Унинг бугунги кундаги нархи 82,5 миллион фунтга баҳоланган.
«Реал»нинг яна бир футболчиси, клубда асосий таркибдаги жойини йўқотган Хамес Родригес ҳам бир йилда 7,5 миллион фунтга арозонлашган. 24 ёшли колумбиялик ярим ҳимоячининг ҳозирги кундаги трансфер нархи 52,5 миллион фунтга тенг.
Изоҳ (0)