Германиянинг Volkswagen автоконцерни АҚШ экологик нормаларини бузганлиги учун 14,7 миллиард доллар тўлашга мажбур бўлади. AP агентлигининг 27 июнь, душанба куни маълум қилишича, ушбу келишув компания вакиллари ва АҚШ ҳукумати ўртасида имзоланган, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Ишлаб чиқарувчи, жумладан, 10 миллиард долларни АҚШда сотилган 475 мингга яқин автомобилни ҳақ эвазига қайтариб олиш ёки тузатиш учун сарфлайди. Бундан ташқари, Volkswagen ушбу машиналарни АҚШда харид қилган ҳар бир кишига 10 минг долларгача тўлайди.
Volkswagen ва АҚШ ҳукумати ўртасидаги келишув Сан-Франциско (Калифорния штати) суди томонидан кўриб чиқилмоқда. AP агентлигининг маълум қилишича, эришилган келишув ҳақида яқин кунларда расман эълон қилинади.
Изоҳ (0)