Тонга орол давлати соҳили яқинида 11 нафар йўловчиси бўлган қайиқ ғойиб бўлганлиги учун фавқулодда хизматлар қидирув-қутқарув операциясини ўтказмоқда. Бу ҳақда, AFP агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, 27 июнь, душанба куни кундузи қайиқ яна бир кема ҳамроҳлигида Нукуалофа портидан чиқиб, кечаси Фонойфуа оролига етиб келиши керак эди. Бироқ белгиланган вақтда у оролга етиб келмаган. Иккинчи қайиқ жадвал бўйича етиб келган. Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, қайиқ бортида болалар бўлган.
Қайиқни қидиришга Янги Зеландия Ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти ва қайиқлар йўналтирилди.
Изоҳ (0)