Жанубий кореялик шорт-трекчи, 2006 йилги Турин Олимпиада ўйинлари ғолиби, икки карра жаҳон чемпиони О Се Жон Сеулда йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, 33 ёшли спортчи мотоциклида қайилаётган вақтда бошқа транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган.
О Се Жон Туринда бўлиб ўтган қишки Олимпиада ўйинларида 5000 метр масофада эстафета бўйича олтин медални қўлга киритганди.
Изоҳ (0)