Нигерияда 22 июнь куни жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган Австралия фирмасининг етти нафар ходими, жумладан, уч нафар австралиялик, бир нафардан Янги зеландиялик ва Жанубий африкалик озод этилди. Reuters агентлигининг 26 июнь, якшанба куни маълум қилишича, уларга зарар етмаган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Lafarge цемент компаниясининг ўғирлаб кетилган ходимлари бугун Кросс-Ривер штати маъмурий маркази Калабарадан олиб чиқилди. Улар тирик ва соғ-саломат», — деди штат губернаторининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жуд Жажим.
Австралия фирмаси ходимларини олиб кетаётган автобусга 22 июнь куни тонгда Калабара яқинидаги Акпабуйо туманида ҳужум уюштирилган эди. Аввалига маҳаллий полиция беш киши, жумладан, икки австралиялик, икки нигериялик ва бир Жанубий африкалик ўғирлаб кетилганини, уларнинг ҳайдовчиси отиб кетилганини хабар берган. Австралия ОАВлари эса уч нафар австралиялик ва бир нафар Янги зеландиялик ўғирланганлигини маълум қилган эди. Улар Австралиянинг Macmahon қурилиш концерни ходимлари бўлган.
Гаровдагиларни озод қилиш бўйича товон пули тўлаш юзасидан ҳеч қандай талаб келиб тушмаган
Изоҳ (0)