Калифорния штатининг (АҚШ) Перрис шаҳри осмонида бир йўла 61 киши вингсьютларни — қанотсимон махсус костюмларни очиб парвоз қилди. Бу билан улар бир пайтнинг ўзида вингсьютларда парвоз қилиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар бермоқда Tjournal.
Воқеа акс этган видеолавҳа GoPro каналида эълон қилинди. Вингсьютерлар тўртта самолётдан сакраб, ҳавода ромб шаклида тизилди. Парвоз бир неча дақиқа давом этди, аммо бу янги рекорд ўрнатиш учун етарли бўлди.
Изоҳ (0)