Франциялик собиқ футболчи, «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан спорт кийимлари ва анжомларини ишлаб чиқарувчи Adidas компаниясининг янги видеоролиги қаҳрамонига айланди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Видеороликда Зидан креслода ўтирган ҳолатда Евро–2016 турнирида киритилган голлар ва хавфли вазиятларга махсус тугмалар орқали баҳо беради. Шунингдек, роликда Зиданнинг Франция термаси сафидаги 1998 ва 2006 йиллардаги жаҳон чемпионати ҳамда 2000 йилдаги Европа чемпионатидан лавҳалар келтирилади.
Маълумот учун, 2016 йилнинг январь ойида Рафаэль Бенитеснинг ўрнига «Реал» бош мураббийи этиб тайинланган Зинедин Зидан жамоани 2015/16 йилги мавсумнинг Европа Чемпионлар Лигаси ғолибига айлантирди. Испания чемпионатида эса «Қироллик клуби» иккинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)