Венесуэла мухолифати етакчилари референдумда президентнинг истеъфоси ҳақидаги петиция остида етарлича имзо тўплагани ва бу уларга Николас Мадурони ваколатларидан маҳрум этишнинг кейинги босқичига ўтиш имконини беришини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Референдум давомида юз минглаб венесуэлаликлар петициядаги имзоларнинг ҳақиқийлигини текшириш учун ўз бармоқ изларини қолдирди.
Референдум координатори Висенте Белло имзолар сони зарур минимумдан ошгани аниқлигини эътироф этди.
Энди натижа сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланиши зарур. Президентни ваколатларидан маҳрум қилиш учун тўрт миллион имзо керак бўлади.
Мухолифат Мадурони инфляция ва озиқ-овқат ҳамда асосий маҳсулотларнинг етишмовчилигига олиб келган социалистик сиёсат юритганликда айбламоқда.
Изоҳ (0)