Буюк Британияда бўлиб ўтган референдум туфайли дунёнинг энг бой 400 инсони умумий ҳисобда 127,4 миллиард доллар йўқотди. «Корреспондент.net»нинг Bloomberg агентлигига асосланиб билдиришича, британияликларнинг кўпчилиги Brexit’ни ёқлаб чиққани боис глобал акция бозорларида вужудга келган беқарорлик бунга сабаб бўлган.
Миллиардерларнинг умумий бойлиги 3,9 триллион долларни ташкил этади. Улар ўзларидаги маблағнинг 3,2 фоизини йўқотди.
Энг кўп пул йўқотган тижоратчи европалик бизнесмен Амансио Ортега бўлди — 6 миллиард доллар. Билл Гейтс, Жефф Безос ҳамда Британиянинг бой инсони Жеральд Кавендиш Гросвенор 1 миллиард доллардан йўқотди.