Корея ярим оролининг ядро муаммоси бўйича музокаралардаги КХДР делегацияси раҳбари, КХДР ТИВнинг Шимолий Америка департаменти директори ўринбосари Чхве Сон Хи Шимолий Корея томонидан иккита «Мусудан» ракетасининг учирилишини маъқуллашини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Дипломат 23 июнь, пайшанба куни Хитой пойтахтидаги КХДР элчихонаси олдида ташкил этилган брифингда Пхеньян бу билан АҚШнинг ядро ҳужумларини қайтаришга тайёр эканлигини намойиш этаётганлигини маълум қилди.
«Бундан ташқари, бугун, 23 июнь куни ўрта ва узоқ масофага мўлжалланган ‘Хвасон-10’ ракетасининг учирилиши ҳам ҳарбий ишланмаларимизнинг муваффақиятидан далолат беради. Биз бундан жуда мамнунмиз», — дея қўшимча қилди у журналистларга мурожаатида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея мамлакатда ракета синовлари муваффақиятли ўтгани ва қўшни давлатлар учун хавф туғдирмаганини билдирган эди.
Изоҳ (0)