Турк артиллерияси ва халқаро коалиция авиацияси Сурия шимолида ИШИД террорчилик гуруҳининг позициялари бўйича зарбалар берди ва саккиз нафар жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда Туркиядаги ҳарбий манбаларига таяниб, Reuters агентлиги маълум қилди, дея хабар берди «ТАСС».
Агентликнинг маълум қилишича, Туркия ҳудудига ҳужум қилиш учун тайёргарлик кўрган экстремистларга 22 июнь куни зарба берилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)