Reuters агентлиги бир қатор экспертлар, жумладан, стратегиялар ва технологиялар таҳлили маркази катта илмий ходими Михаил Барабановнинг маълумотларига таяниб, Россия Қрим ярим оролида «Искандер-М» оператив-тактик ракета комплексларини жойлаштирилиши мумкинлигини хабар қилди. Бу ҳақда «РБК» маълумот бермоқда.
Агентлик ўз манбаларига таянган ҳолда 2019 йилга келиб комплекслар Россиянинг Калининград вилоятида ҳам жойлаштирилиши мумкинлигини ёзмоқда.
«Ўйлашимча, Кремль 2018 ёки 2019 йилда, Польшада ракетага қарши мудофаа тизими элементлари ишлай бошлаганидан сўнг Калининградда ‘Искандер’лар жойлаштириш қарорини расман эълон қилади», — деб таъкидлади Барабанов.
Экспертнинг фикрича, Калининграддаги комплекслар ядро каллаклари билан таъминланмайди, аммо Россия зарурат туғилганда ҳар доим бунга қўл уришга тайёр бўлади.
Изоҳ (0)