Иорданиялик Омар Моманининг ижоди бутун дунёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам катта қизиқиш билан кузатиб борилади.
Футбол оламида рўй бераётган воқеаларни ажойиб сатираси билан расмда акс эттира оладиган карикатурачининг Twitter саҳифасига бир қатор ўзбекистонлик ишқибозлар обуна бўлган.
Евро—2016 вақтида Омар Момани бўш ўтиргани йўқ. Қуйида Европа Чемпионатига атаб у томонидан чизилган энг сара карикатуралар билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Исландия викинглари Португалия терма жамоасини қийин аҳволда қолдирди. Бунинг учун улар Криштиану Роналдуни қуролсизлантириб қўйиши керак эди.
Россия ва Англия терма жамоаси мухлислари ўртасидаги тўқнашув ҳақида.
Даниел Старриж ва Жейми Варди захирадан майдонга тушиб, Уэльснинг кунини кўкка совурди. Омар Момани буни қуйидагича тасвирлади. Унда Бэйлнинг ажойиб голи ўз қимматини йўқотгани яққол акс этган.
Лука Модрич Туркия дарвозасини ишғол қилаётган вазиятда Ўзан Тўфон сочларини тўғирлаётгани яққол кўриниб қолганди. Бу Моманинг эътиборидан четда қолиб кетмади.
Грациано Пелле ва Эммануэль Жаккерини томонидан урилган голлар Бельгияни мана шу ҳолга солиб қўйди.
Европа Чемпионатлари тарихида тўп сурган ёши энг катта футболчини биз Францияда кўриб турибмиз. Габор Кирай қирчиллама ёшдан ўтганига қарамай, Венгриянинг муваффақиятларига ўз ҳиссасини қўшиб турибди. Унинг машҳур иштони ҳақида энди ҳамма билади.
Англия терма жамоаси гуруҳни Уэльсдан кейин 2-ўринда якунлагач, Қиролича Елизаветта II тожни Рунига эмас, Бэйлга кийдириб қўйди.
Кристиан Фукс ва Давид Алаба Криштиану Роналдуга гап отаётган вазият. Криштиану Роналду омма олдида аёллар колготкисида кўриниш берди. Шунингдек, Австрияга қарши ўйинда пенальтидан гол ура олмай, эътибор жалб қилди.
Иван Ракитич, Лука Модрич, Марио Манжиукич ўт ўчирувчилар ролида. Чехияга қарши хорватлар туппа-тузук ўйнаб турганди. Мухлислар стадионга пиротехника воситаларини улоқтириб, хорватияликларнинг шаштини тушириб юборди ва ўйин дуранг билан якунланди.
Исландия, Ирландия каби терма жамоалар гуруҳ босқичида жилла қурса 1 тадан ғалабага эришди. Криштиану Роналдудек футболчиси бор Португалия терма жамоаси эса битта ҳам ўйинни ўз фойдасига ҳал қилмай, гуруҳ босқичидан эсон-омон ўтиб олди. Яна айб журналистлардадек, Роналду уларнинг микрофонини улоқтириб ҳам юборди.
Германия терма жамоаси устози Иохим Лёв туппа-тузук кўрингани билан, ғалати қилиқлари бор экани 2014 йилги Жаҳон Чемпионатида кўринганди. Евро—2016 да ҳам Лёв оммани зериктиришни истамади.
Ўз дугонасининг муваффақиятларидан қувонмайдиган қизлар учраб туради. Омар Момани жамоадоши Аарон Ремзининг голига муносабат билдираётган Бэйлни мана шундай тасвирлашни истади.
Испания терма жамоаси нимчорак финалда Италия билан тўқнаш келмасликни истаганида, Серхио Рамос пенальтидан гол уриши керак эди. Не қилсинки, унинг «Реал»даги жамоадоши Лука Модрич Хорватия сафида бўлса?! Модрич жамоа сардори Дарио Срнага Рамоснинг эҳтимолий зарба йўналишини айтиб берди. Срна эса барчасини оққизмай, томизмай Субашичга етказди. Натижа Рамоснинг ноаниқ зарбасига сабаб бўлди.
Францияда Уэльс терма жамоаси етакчилари Бэйл ва Ремзи мамлакат ишончини тўла оқламоқда.
Изоҳ (0)