Рио-де-Жанейро штатида молиявий фалокат туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилингани Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг тайёргарлигига таъсир ўтказмайди. Бу ҳақда Рио-де-Жанейро шаҳри мэри Эдуардо Паэс 21 июнь, сешанба куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Олимпиадага тайёргарлик борасида Халқаро олимпия қўмитасида ҳеч қандай безовталик йўқ. Ҳозирда олимпия паркида велодромнинг қурилишини битиряпмиз. Барчаси, шу жумладан, шаҳар инфратузилмаси объектларининг қурилиши ҳам яхши темпда ўтмоқда», – деди Паэс.
«2009 йилда Рио-де-Жанейро Олимпиада ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритганида, қарздорлик даромаднинг 90 фоизини ташкил қилганди. Ҳозир эса тайёргарлик жараёни бўлиб ўтаётганига қарамай бу кўрсаткич 43 фоизгача пасайди», – деб қўшимча қилди шаҳар раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штати расмийлари Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бошланишига 49 кун қолганида фалокатли молиявий ҳолатни эълон қилганди.Маълумот учун, Рио–2016 Олимпиада ўйинлари 5–21 август кунлари, Паралимпия ўйинлари эса 7–18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)