Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2016 йилги Европа Чемпионатини Украина терма жамоаси муваффақиятсиз якунлади. 3-турда Польшадан 0:1 ҳисобида енгилган Михаил Фоменко шогирдлари мусобақани голсиз ва очкосиз тарк этди.

УЕФА расмий сайти

УЕФА расмий сайти

Қайд этиш керак, «А» ва «B» гуруҳларида иштирок этиб, сўнгги ўринни эгаллаб термалар ҳам энг камида 1 очко ишлаб олганди.

Мазкур ғалабасидан кейин Польша очколари сонини 7 тага етказиб, «C» гуруҳини 2-ўринда якунлади. Шимолий Ирландия устидан 1:0 ҳисобида зафар қучган Германия тўплар нисбатига кўра Польшадан юқори юқори поғонага раво кўрилди.

Германияга Шимолий Ирландия устидан ғалаба кетирган ягона гол Марио Гомес томонидан учрашувнинг 30-дақиқасида киритилди. Польша сафида эса Якуб Блашиковски 54-дақиқада Украина дарвозасини ишғол қилишга эришди. Маълумот учун, Якуб Блашиковси кетма-кет иккита Европа Чемпионатида гол урган биринчи польшалик футболчига айланди.

«C» гуруҳи беллашувлари якунига кўра «B» гуруҳини 3-ўринда якунлаган Словакия терма жамоаси ҳам плей-офф иштирокчисига айланди.

Регламентга кўра 6 та гуруҳда 3-ўринни қўлга киритган энг яхши 4 та терма жамоа нимчорак финалга чиқиши керак. Словакиянинг бу борадаги натижаси ҳозирнинг ўзидаёқ Албания ва Шимолий Ирландияникидан яхши бўлиб улгурди.

[wpse_match id="351461" show_title=1]

[wpse_match id="351462" show_title=1]

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди