Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги 1-рақамли шаҳар клиник шифохонаси ҳудудида тиббий вертолёт қулади. Воқеа жойида ҳеч ким зарар кўрмади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Вертолёт Свердловск вилояти фожиалар тиббиёти марказига тегишли эканлиги айтилмоқда.
Ми-2 вертолёти ҳавога кўтарилиш пайтида ёнлама қулаган, бунинг оқибатида унинг парраклари ва думи синиб кетган. Вертолёт ичида бўлган учувчига зарар етмаган.
Ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)