The Telegraph нашри тузган энг яхши кўча овқатига эга шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни Вьетнам пойтахти Ханой эгаллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Рейтингга жами 16 шаҳар кирди. Улар орасида Токио, Лондон, Нью-Йорк, Бангкок ва бошқалар бор. Рейтинг ғолиби — Ханой ҳақидаги ҳикояга АҚШ президенти Барак Обаманинг Вьетнамга ташрифи чоғида туширилган фотосурат илова қилинди. Суратда Оқ Уй раҳбари америкалик ошпаз ва телебошловчи Энтони Бурден билан биргаликда маҳаллий емакхоналардан бирида овқатланаётгани акс этган.
Вьетнам сендвичи — «бан ми», гуручли суюқ лағмон — «фо», кўмирда пиширилган котлеталар ва гуручли вермишел — «бун ча» — булар вьетнамча анъанавий таомлар бўлиб, Ханойда бўлган одам уларни албатта татиб кўриши лозим, деб таъкидлайди рейтинг муаллифлари. Обама Ханойда бўлганида «бун ча»дан еб кўрган эди. Нашрнинг таъкидлашича, бир ойдирки Обама тановул қилган таомдан татиб кўриш мақсадида ушбу муассасага ташрифчилар оқиб келмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)