Марказий Африка Республикасининг шимолида фульбе этник гуруҳининг «Селека» исломий коалицияси тарафдорлари тўқнашувлари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳалок бўлганлар асосан фульбе халқи вакиллари эканлиги айтилмоқда. Тўқнашувлар Батангафо туманида бошланиб, сўнг Ванаго ва Гундава аҳоли яшаш пунктларига тарқалган.
МАР диний жамоалари ўртасидаги тўқнашувлар 2013 йил мартида бошланган эди. «Селека» коалицияси христиан динига мансуб президент Франсуа Бозизени ағдариб ташлаганидан сўнг христианларни қирғин қилиш бошланди. Бунга жавобан христианлар «Анти-балака» кўнгилли отрядларини ташкил этди. Тўқнашувлар оқибатида бир неча минг киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)