Франция мезбонлик қилаётган 2016 йилги Европа Чемпионатида фақатгина 1 та футболчига гуруҳ босқичининг барча учрашувларида тўп киритиш насиб қилди. Бу — уэльслик Гарет Бэйл.
Гуруҳларнинг 4 тасида сўнгги тур ўйинлари ўтиб улгурмаган бўлсада, Гарет Бэйлнинг кўрсаткичини эндиликда такрорлаб бўлмайди. Бундай имконият Руминия терма жамоаси аъзоси Богдан Станку ҳамда франциялик Димитри Пайетда бор эди. Бироқ бу футболчилар 3-турда рақиб дарвозасига йўл топа олмади.
Маълумот учун, Гарет Бэйл Словакия ва Англия терма жамоаларига қарши беллашувларда жарима зарбасидан муваффақият қозонди. Унинг Словакия дарвозасига урган голи «Дарё» сўровномасига кўра 1-турнинг энг чиройли голлари рейтингида 3-поғодан жой олди. Англия дарвозасига йўллаган зарбасини эса сайт ўқувчилари 2-турнинг энг чиройли голи деб топди.
Гарет Бэйл гуруҳ босқичи 3-турига келиб Россия дарвозасига киритилган учинчи голга муаллифлик қилди ва стадионни мухлислар олқиши остида тарк этди.
Изоҳ (0)