Афғонистон ҳукумат қўшинлари «Толибон» радикал ҳаракатининг асосий командирларидан бири – мулла Гулхонни йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, жангари Қундуз вилоятининг Имом Соҳиб туманида учувчисиз ҳаво аппарати ёрдамида амалга оширилган зарба натижасида йўқ қилинган. У билан бирга тўрт нафар тан соқчиси ҳам ўлдирилган.
Мулла Гулхон «Ханжар» лақаби билан машҳур эди, деб таъкидланади хабарномада.
Изоҳ (0)