Ёқутистонда қуюқ ўрмон ичида аёлнинг кўзи ёриди. Бу вақтда полиция ва қутқарув хизмати ходимлари унинг атрофидаги айиқларни ҳайдаб турди, деб ҳудуднинг Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳомиланинг 40-ҳафтасида бўлган аёл ўтган ҳафтанинг сўнгги иш кунида турмуш ўртоғи ва қариндошларига балиқчилик ишларида ёрдам бериш мақсадида ўрмонга йўл олди. 18 июнь, шанба куни аёлни тўлғоқ тутди. Аёлнинг яқинлари уни шифохонага етказиш учун машинага ўтказди, бироқ йўлтанламас ботқоққа ботиб қолди.
«Аёл ўз синглиси билан ўрмоннинг ичида қолди. Унинг турмуш ўртоғи эса алоқага чиқиш учун йўл томон югуриб кетди. Қоронғи кириб келаётганди. Оиланинг ҳаётидаги энг совуқ ва энг узун кеча бошланган эди», – дейилади ҳудуднинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида.
Эркак тиббий хизмат вакиллари билан боғланишга муваффақ бўлди ва улар воқеа жойига йўл келди. Шифокорлар аёлнинг олдига машинада бора олмагани учун пиёда юришга мажбур бўлди. Тунда шифокорлар ўрмоннинг ичида аёлнинг кўзи ёришига ёрдам берди. Бу вақтда қутқарув хизмати вакиллари атрофда йиғилиб қолган айиқларни ҳайдади.
Аёл қизалоқни дунёга келтирди. Шундан сўнг она-бола машинага олиб борилди ва улар Мирний шифохонасига етказилди. Айни вақтда аёл ва боланинг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)