Франция мезбонлик қилаётган футбол бўйича Европа Чемпионатида 2-тур беллашувлари ўз якунига етди.
Биринчисидан фарқли ўлароқ, иккинчи турга келиб йирик ҳисоблар ва дубллар кузатилди. Шу билан биргаликда кутилмаган натижалар ҳам қайд этилди.Қуйида Евро—2016 нинг 2-турида киритилган энг яхши 8 та гол танлаб олинди. Улардан қайси бири сизнингча энг чиройли?
1. Владимир Вайсс
Қатар Юлдузлар Лигасида тўп сураётган футболчи Россия термаси ҳимоясининг ҳақиқий юзини кўрсатиб берди. Вайссга қадар Осиёда тўп тепаётган бирорта футболчи Европа Чемпионатида гол урмаганди.2. Марек Ҳамшик
Россияга қарши ўйинда Словакия термаси аъзолари аъло даражада ҳаракат қилди. Иккинчи гол чиройи борасида биринчисидан қолишмади ва бу гол ўзини салбий томондан кўпроқ кўрсатаётган россиялик мухлисларнинг унини бироз бўлсада ўчирди.3. Димитри Пайет
Пайетнинг 1-турдаги голи Модричнинг зарбаси соясида қолиб кетганди. «Дарё» ўқувчилари иштирок этган сўровномада Пайет иккинчи бўлиб қолди. Балки 2-турга келиб унга омад кулиб боқар?4. Гарет Бэйл
Пайетнинг зарбаси Модричнинг соясида, Бэйлнинг 1-турдаги зарбаси Пайетнинг голи соясида қолиб, 3-ўринга лойиқ кўрилганди. Бу сафарчи? Масофа узоқроқ, рақиб жиддийроқ, зарба кучлироқ, ахир.5. Эдер
Италия терма жамоаси Евронинг ортда қолган ўйинларида энг яхши таассурот қолдирди. Ҳар икки сафар ёрқин футбол намойиш этиб берган Антонио Конте шогирдларидан бу сафар Эдер Жаккеринини алмаштирди. Унинг голига баҳо беринг.6. Милан Шкода
Чехия терма жамоаси Евро—2016 даги биринчи камбекни амалга оширди. Ўша камбек Милан Шкоданинг голи билан бошланди. Бош билан йўлланган мукаммал зарба ва ажойиб гол.7. Алваро Мората
Испания терма жамоаси Евро—2016 да 4 та гол урди. Алваро Мората шулардан тенг ярмига муаллифлик қилди. Унинг мана бу зарбаси кимларгадир ёқиб тушса ажаб эмас, айниқса Испания терма жамоасининг кўп сонли мухлисларига.8. Иван Ракитич
Таг-туги «Реал»га тегишли бўлган футболчидан тортиб, айни пайтда «Реал»да тўп сураётган Бэйлгача рўйхатда бўлса-ю, «Барселона»дан ҳеч ким даъвогарлар қаторида бўлмаса, бу нима деган гап? Иван Ракитич кемтикни ёпишга уринади. У Петр Чехнинг устидан тўпни оҳиста ташлаб қўя олганди.[playbuzz-item playbuzz_url="https://www.playbuzz.com/muhrima10/yevro-2016-guruh-bosqichi-2-turidagi-kimning-goli-sizga-ko-proq-yoqdi"]
Изоҳ (0)