Дунё бўйлаб саёҳатни амалга ошираётган, қуёш батареяларида ишловчи Solar Impulse 2 самолёти Нью-Йорк шаҳридан учиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ Пенсильвания штатидан учган Solar Impulse 2 самолёти Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди номли аэропортга қўнгани, қўниш олдидан эса Озодлик ҳайкали атрофида айлангани ҳақида хабар берилганди. Нью-Йорк ҳаво кемаси учун АҚШни кесиб ўтган охирги манзил бўлди. Эндиликда Solar Impulse 2 Атлантика океани оша парвоз қилади.
«Бертран Пикар [учувчи] Атлантика океани узра парвоз қилиш ҳамда келажак тоза ва озода бўлишини исботлаш учун Нью-Йорк шаҳридан учиб кетди», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Solar Impulse 2 дунё бўйлаб саёҳатини 2015 йилнинг 9 март куни Абу-Дабидан бошлаганди.
Изоҳ (0)