Евро—2016 нинг сўнгги гуруҳида кураш олиб бораётган Португалия терма жамоаси қаторасига иккинчи учрашувда ҳам 2 очко йўқотди.
«E» гуруҳининг 2-турида Австрияга қарши майдонга тушган Португалия 0:0 ҳисобига имзо чекди. Қайд этиш керак, 1-турда португаллар Исландия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Австрия терма жамоаси футболчилари Венгриядан 0:2 ҳисобида енгилганди.
Учрашувнинг 79-дақиқасида Криштиану Роналду Австрия дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Бир дақиқа олдиган австриялик футболчилар унинг ўзини қўполлик билан тўхтатиб қолганди.
85-дақиқага келиб Роналду ҳисобни очишга ҳам муваффақ бўлганди. Учрашувни бошқариб борган италиялик Никола Риццоли ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаб, голни инобатга олмади.
Маълумот учун, Австрияга қарши ўйин Роналду учун Португалия термаси либосидаги 128-учрашув бўлиб, ҳужумчи бу борада Луиш Фигунинг рекордини янгилашга муваффақ бўлганди.
2-турдан кейин Венгрия термаси 4 очко билан гуруҳни бошқариб турибди. Исландия ва Португалия ҳисобида 2 тадан очко бор. Австрия эса 1 очко жамғарган.
[wpse_match id="351449" show_title=1]
Изоҳ (0)