Европа Чемпионатининг «D» гуруҳида 2-тур беллашувлари голларга бой бўлди. Хорватия ва Чехия термаларининг ўзаро тўқнашувида умумий ҳисобда 4 та гол киритилган бўлса, Испания ва Туркия ўйинида 1 та жамоа биринчи бор 2 тадан кўпроқ гол уришга эришди.
Туркияга қарши баҳснинг 34-дақиқасида Альваро Мората Нолитонинг пасини голга айлантириб, Испанияни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Нолито Вулқон Бабажан қўриқлаётган дарвозани иккинчи бор ишғол қилди.
Иккинчи бўлимга келиб Висенте Дель Боксе шогирдлари яна бир бор муваффақият қозонди. 48-дақиқада Альваро Мората дубл қайд этиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Маълумот учун, Евро—2016 стартидан буён франциялик Димитри Пайет, руминиялик Богдан Станку ҳамда уэльслик Гарет Бэйл 2 та гол уришга эришди. Бироқ Альваро Моратага қадар ҳеч бир футболчи битта ўйинда дублга эришмаганди.
2-турдан кейин Испания терма жамоаси 6 очко жамғариб, муддатидан олдин плей-офф масаласини ҳал қилди. Хорватия ҳисобида 4, Чехияда 1 очко бор. Туркия эса Украина каби умумий ҳисобда 4 та гол ўтказди ва битта ҳам гол урмади. Очко ҳам тўплай олмади.
«D» гуруҳида 3-тур беллашувлари 21 июнь куни бўлиб ўтади. Шу куни Испания ва Хорватия гуруҳ ғолиби номини аниқлаш учун ўзаро майдонга тушса, Чехия Туркияни синовдан ўтказади.
[wpse_match id="351445" show_title=1]
Изоҳ (0)