«Дарё» интернет-нашри Ucell савдо белгиси билан ҳамкорликда Telegram мессенжеридаги @daryobot ботида «Евро—2016» қўшма акциясини бошлаганди.
Футбол бўйича 2016 йилги Европа чемпионати учрашувларини натижаларини тўғри топиб, ақлли гаджетларнинг эгасига айланиш имконияти учун айни вақтга қадар 6 200 нафар иштирокчи рўйхатдан ўтган. Бунинг учун иштирокчилар Telegram’даги @daryobot ботига /futbol буйруғини киритиши ва ўз алоқа маълумотларини тақдим этиши керак бўлади.Акцияда иштирок этаётганлар ўз тахминларини билдирган ўйин якунига етиши билан қанча балл ишлаб олганликлари ва мусобақадаги умумий балларини мунтазам олиб турибди. Эндиликда улар рейтингда қайси поғонада бораётганликларини ўзлари билиб олишлари мумкин.
Иштирокчи нечанчи ўринда бораётганини аниқлаши учун /reyting буйруғини киритиши керак бўлади. Бу орқали у дастлабки 10 та ўринда бораётган иштирокчи ва улар тўплаган очко, шунингдек, ўзи қайси поғонада экани ҳақида маълумотни қўлга киритади.
Изоҳ (0)