Кеча, 14 июнь куни УЕФА ташкилоти россиялик мухлисларнинг Марсель шаҳрида келтириб чиқарган тартибсизликлари учун мамлакат терма жамоасини Евро–2016 турниридан шартли равишда дисквалификация қилди. Россия терма жамоаси Евро–2016 турниридан бутунлай дисквалификация қилинса, мусобақа форматига ўзгариш киритилади, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Амалдаги регламентга кўра, 1 ва 2-ўринларни эгаллаган, шунингдек, 3-ўринни эгаллаган 4 та энг яхши терма жамоа кейинги босқичга чиқиши керак. Агар Россия термаси дисквалификация қилинса, унинг барча натижалари бекор қилинади ва «B» гуруҳидаги натижалар қандай бўлишидан қатъи назар, гуруҳдан фақатгина иккита терма жамоа кейинги босқичга чиқади.
Қайд этиш жоиз, россиялик футбол ишқибозлари иштирокидаги тартибсизликлар яна такрорланса, ушбу давлат терма жамоаси Европа чемпионатидан бутунлай четлаштирилади.Маълумот учун, Евро—2016 турнири «B» гуруҳи 1-туридан сўнг Уэльс терма жамоаси 3 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Россия ва Англия 1 очкодан тўплаган ҳолда 2—3-ўринларни банд қилиб турибди. Ҳисобида очко мавжуд бўлмаган Словакия 4-поғонада бормоқда.
Изоҳ (0)