Россиянинг Пермь шаҳрида ўтказилган синовлар пайтида робот полигондан ташқарига, катта йўлга чиқиб кетиши оқибатида тирбандлик юзага келди. Бу ҳақда, «Проморобот» МЧЖ ҳаммуассиси Олег Кивокурцевнинг сўзларига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, робот ёпиқ маконда ҳаракатланишга ўргатилаётган эди. Машғулот пайтида полигонга кирган муҳандис дарвозани ёпишни унутган, бунинг натижасида бир муддатдан сўнг робот полигонни тарк этган, мутахассислар эса бундан бехабар қолган. Шундан сўнг машина Пермь марказидаги автомобиль йўлига бориб, ўша ерда ўчиб қолган.
Робот полигондан 50 метр нарига кетиб қолгани айтилмоқда. У йўл ўртасида машина 30 дақиқа давомида турган.
Instagram’да воқеа жойида туширилган фотосурат ва видео эълон қилинди.
Изоҳ (0)