Бразилия футболи раҳбарияти миллий терма жамоа бош мураббийи Карлос Дунгани истеъфога чиқарди. Бу ҳақда «Чемпионат» Бразилия Футбол Конфедерациясига асосланиб хабар тарқатди.
Америка Кубоги–2016. Сўнгги турда Перудан енгилган Бразилия термаси мусобақа билан хайрлашди (видео)
Конфедерация сайти бу ҳақда шундай деб ёзди: «Қарор куннинг иккинчи ярмидаги учрашувдан кейин қабул қилинди. Бразилия Футбол Конфедерацияси янги мураббийлар штабини излаш ишларини бошлади. Биз Дунга ва унинг штабига сидқидилдан меҳнат қилгани учун миннатдорчилик билдирамиз».
Қайд этиш керак, 52 ёшли мутахассис 2014 йилга келиб Бразилия миллий терма жамоасини иккинчи бор қабул қилиб олганди. Унинг бошчилигида Бразилия терма жамоаси 1987 йилдан буён биринчи марта Копа Американинг плей-офф босқичига чиқа олмади.
Маълумот учун, АҚШда давом этаётган Копа Америка—2016 мусобақасида Бразилия терма жамоаси ўз гуруҳида 4 очко тўплаб, чорак финал йўлланмасидан мосуво бўлди.