АҚШ мезбонлик қилаётган футбол бўйича Америка Кубоги–2016 турнирининг гуруҳ босқичи ўз ниҳоясига етди ва барча чорак финал иштирокчилари аниқланди. Плей-офф босқичининг сўнгги йўлланмасини Чили термаси қўлга киритди.
Бундан аввал Колумбия, АҚШ, Аргентина, Перу, Эквадор, Мексикава Венесуэла терма жамоалари чорак финал чиптасига эга бўлганди. Қуйида 1/4 финалда баҳс олиб борадиган жуфтликлар билан танишинг.
Америка Кубоги–2016. Чорак финал жуфтликлари
АҚШ – ЭквадорПеру – КолумбияАргентина – ВенесуэлаМексика – Чили
Маълумот ўрнида, чорак финал учрашувлари Тошкент вақти билан 17—19 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)